2 мингга яқин ўқитувчилар комьпютер саводхонлиги бўйича тестдан ўтказилмоқда

Президентимиз томонидан илгари сурилган таълим сифати бўйича Сирдарё вилоятини намунали ҳудудга айлантириш ташаббуси доирасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. 
 Хусусан,  16 октябр куни Халқ таълими вазирлиги ва Халқ таълими соҳасида АКТни ривожлантириш маркази томонидан Сирдарё вилоятидаги халқ таълими ходимларининг комьпютер саводхонлик даражасини аниқлаш  бўйича тест синовларига старт берилди.   
Ушбу  тест синовларини ташкил этишдан мақсад ўқитувчи ва мактаб директорларининг комьпютер саводхонлигини аниқлаш ва АКТ билим  даражасини оширишдан иборат. 

Тест синовлари Сирдарё вилоятининг бешта туманида,  хусусан,  Гулистон шаҳрида,  Боёвут,  Янгиер,  Оқ-Олтин ва Сирдарё туманларида ўтказилмоқда.
Тест  ўқитувчиларга алоҳида мактаб директор ва уларнинг ўринбосарлари учун алоҳида  мураккабликда тузилган бўлиб,  30 та тестни белгилаш талаб этилади. 

22-октабр куни тест синовлари якунланади,  халқ таълими соҳасидаги 11904 ўқитувчи ва ходимлари баҳоланади.

Scroll to Top