Волонтёрлик-халқ таълимини ривожлантиришнинг замонавий йўли

Жорий йилнинг, 4-декабр куни Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказида Кореянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги КОИCА билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, КОИCА агентлигининг волонтёрлари (кўнгиллилари) томонидан мактаб ўқувчилари ва халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларга, ходимларга корейс тилини бепул ўргатиш масалалари кўриб чиқилди. Бундан кўзланган мақсад халқ та‘лими тизимини ривожлантиришда волонтёрлар ҳаракатини ташкил этишни бошлаш, дейиш мумкин. Учрашувда волонтёрлар ҳаракати фаолиятини амалга ошириш босқичлари ҳам муҳокама қилинди.

Музокараларда халқ таълими соҳасида корейс тилини чуқур ўрганишнинг асосий мақсади чет тилларини мукаммал биладиган мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, халқ таълими тизимини ривожланишининг янги босқичига олиб чиқиш экани таъкидланди.Учрашув якунида ҳар икки томон ҳам таклифлар билдирди.
 

Scroll to Top