Британия Кенгаши

2019 йилнинг феврал ойида Халқ таълими вазирлиги ва  Британия Кенгаши билан ҳамкорликда "Future English" лойиҳасини  амалга оширишга келишилди.  

«Умумтаълим мактаб ўқувчиларининг инглиз тили билим даражасини аниқлаш бўйича барқарор компютерлаштирилган баҳолаш тизимини жорий этиш» лойиҳаси Британия Кенгашининг таълим тизимида инглиз тилини ўқитиш ва ўрганиш сифатини ошириш бўйича глобал стратегиясини қўллаб-қувватлайди ва келгусида инновацияларни ривожлантирадиган тадқиқотлар олиб боради. 
Дастурнинг умумий мақсади меҳнат бозорида ишлайдиган,  ёки олий ўқув юртларига кирган мактаб битирувчилари орасида инглиз тилини билиш даражаси пастлиги муаммосига энг самарали йечимларни топиш,  шунингдек,  миллий даражада инглиз тилини билиш даражаси бўйича халқаро стандартлар билан таққосланадиган ишончли маълумотларнинг йўқлиги ҳамда инглиз тилини ўқитиш бўйича миллий сиёсат ва стратегияни шакллантириш. 
«Умумтаълим мактаб ўқувчиларининг инглиз тили билим даражасини аниқлаш бўйича барқарор компютерлаштирилган баҳолаш тизимини жорий этиш» лойиҳаси муаммоларни ҳал қилишда йечимларни аниқлаш ва улар учун асос яратиш,  ишончли ва аниқ маълумотларни ишлаб чиқиш ва инглиз тили ўқитувчиларининг касбий ривожланишини қўллаб-қувватлаш орқали сифатли тадқиқотларни амалга ошириш мўлжалланган. 
Лойиҳа Республиканинг Бухоро,  Наманган,   Тошкент шаҳридаги мактабларда  синов тариқасида ўтказилади.  Тизим 2019 ─ 2020 ўқув йилидан республиканинг барча ҳудудларига жорий этилиши режалаштирилган. 

Scroll to Top