Ахборот хавфсизлиги ва сервер майдончасини бошқариш бўлими

Ахборот хавфсизлиги ва сервер майдончасини бошқариш бўлими​ - Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг таркибий қисмидир.

Бўлим халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда таълим соҳасидаги давлат сиёсати ва манфаатларини намоён қилишда қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • Халқ таълими расмий сайти, ахборот-таълим портали ва ахборот тизимларини техник қўллаб-қувватлаш;
  • вазирлик корпоратив почта тизимини бошқариш;
  • серверларнинг доимий ишчи ҳолатини назорат қилиш ва фавқулодда ҳолатларда қисқа фурсатда уларнинг ишчи ҳолатини таъминлаш;
  • компьютер, тармоқ ва телекоммуникация қурилмалари ҳамда замонавий дастурий таъминотлардан фойдаланиш бўйича тавсиялар тайёрлашда иштирок этиш;
  • тармоқли ва амалий дастурий таъминотларни ўрнатиш ва созлаш;
  • таълим муассасаларининг халқаро ва маҳаллий ахборот тармоқларига уланишига кўмаклашиш;
  • халқ таълими тизимида ахборотлаштиришни ривожлантириш бўйича концепция, стратегия ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • хавфсизлик тизимлари, жумладан, видеокузатув ўрнатиш, лойиҳалаш, фойдаланиш бўйича кўрсатмалар бериш ва техник қўллаб-қувватлаш;
  • халқ таълими тизимига тавсия этилаётган ахборот тизимлари ва интерактив хизматлар бўйича дастурий маҳсулотларга, электрон ахборот таълим ресурсларининг сифати бўйича техник талаблар асосида хулосалар бериш ёки хулосалар тайёрлашда иштирок этиш;
  • компьютер асбоб-ускуналари, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, таълим берадиган ресурслардан фойдаланиш бўйича тавсиялар тайёрлашда қатнашиш.

 

Scroll to Top