Инновациялар ва лойиҳаларни мувофиқлаштириш бўлими

         Инновациялар ва лойиҳаларни мувофиқлаштириш бўлими - Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг таркибий қисмидир.

        Бўлим халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда таълим соҳасидаги давлат сиёсати ва манфаатларини намоён қилишда қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  • Инновация жараёнининг турли босқичларида иштирок этадиган турли идоралар вакилларини ўз ичига олган махсус мувофиқлаштирувчи тузилмалар – кенгашлар, қўмиталар яратишда иштирок этади.
  • Назорат пунктларида бўлимлар лойиҳаларининг натижаларини акс эттирувчи ҳужжатлардан ташкил топган ҳисоботлар тизимини бошқаради, барча бўлим бошлиқлари учун тизимдаги ҳисоботларнинг очиқлигини таъминлайди.
  •  Маъмурий ахборот тизимини бошқаради, лойиҳаларнинг бориш жараёнини  назорат қилади. Махсус маълумотларнинг тақдимоти ва таҳлилига ихтисослашган тизимларнинг номлари, мақсад ва вазифаларини умумлаштиради.
  •  Режалаштирилган коммуникацияларнинг юқори интенсивлилигини таъминлайди, бўлимнинг инновацион фаолиятида ходимларнинг икки чекловли босқичда – ишлаб чиқиш босқичи ва амалга ошириш босқичи, яъни бир босқичда лойиҳани ишлаб чиқувчилар ва иккинчи босқичда уни амалга оширувчилар ишини мувофиқлаштиради.
  • Халқ таълими тизимида ахборотлаштиришни ривожлантириш бўйича концепция, стратегия ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади.

Бўлим ўзига юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали ижросини таъминлаш учун жавоб беради. Белгиланган вазифаларнинг зарур даражада бажарилмаслиги масъул ходимларнинг Қонунга ва Марказ ички меҳнат тартиби қоидаларига мувофиқ жавобгарлигини келтириб чиқаради.

Scroll to Top