Стратегия ва бизнес жараёнларини оптималлаштириш бўлими

   Стратегия ва бизнес жараёнларини оптималлаштириш бўлими - Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг таркибий қисмидир.

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Марказ фаолиятини ривожлантиришда қисқа ва узоқ муддатли истиқболга эга устувор йўналишлари ва асосий мақсадларини аниқлаш;
  • стратегик режалаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва Марказ раҳбариятига тақдим этиш;
  • мавжуд жараёнларни ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳамда операцион ва функционал жараёнларни тизимли мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • бизнес жараёнларни бошқаришнинг инновацион механизмини мақбуллаштириш, такомиллаштириш ва жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • стратегик мақсадларга мувофиқ бизнес жараёнларнинг сифати ва самарадорлилик даражасини уни регламентлаштириш, мақбуллаштириш, нормалаш ва асосий параметрларини назорат қилиш йўли билан таъминлаш;
  • Марказнинг стратегик режалари ва функциялари асосида бизнес-жараёнларни ишлаб чиқиш, регламентлаш ва мақбуллаштириш бўйича вазифаларни ишлаб чиқиш, лойиҳа режаларини бажариш;
  • тегишли бошқарув, ижтимоий ва иқтисодий манфаатларга эришиш учун асосий бизнес жараёнларни мақбуллаштиришнинг узоқ муддатли, йиллик режалар ва прогнозларни бажариш;
  • дастурлар билан ишлаш йўриқномаларини ишлаб чиқиш;
  • дастурий воситаларни жорий қилишда иштирок этиш;
  • Бўлим ваколати доирасида бошқа топшириқ ва мажбуриятларини амалга оширади.

Scroll to Top