Мультимедиа студияси бўлими

    Мультимедиа студияси бўлими - Халқ таълими соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш марказининг таркибий қисмидир.

    Бўлим xалқ таьлими тизимини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш, соҳадаги давлат сиёсати ва манфаатларини намоён қилишда қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

  •  электрон ахборот-таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва кўпайтириш;
  •  соҳага оид медиа маҳсулотлар базасини яратиш ва ривожлантириш;
  •  видео,  фото, аудио маҳсулотлар тайёрлаш;
  •  монтаж ишларини бажариш;
  •  марказ раҳбарияти томонидан белгиланган замонавий талабларга жавоб берувчи ахборот сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;
  •  ягона давлат ахборот сиёсатини амалга ошириш учун бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот хизматлари билан самарали ҳамкорликни амалга оширишда иштирок этиш;
  •  оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш;
  •  марказ фаолиятини ва халқ таълими тизимини мамлакатнинг барча ҳудудларида кенг оммавийлаштиришда иштирок этиш.

 

Scroll to Top