Умумтаълим муассасаларида AKT инфратузилмаси мониторинг бўлими

  Бўлим Халқ таьлими тизимини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш, соҳадаги давлат сиёсати ва манфаатларини намоён қилишда қуйидаги вазифаларни амалга оширади: 

  •  Умумтаълим муассасаларининг замонавий ахборот воситалари, электрон интерактив техник воситаларининг ҳолатини доимий ўрганиб бориш; 
  •  Умумтаълим муассасаларида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини янада такомиллаштириш юзасидан ривожланган мамлакатлар илғор тажрибалари, замонавий ахборот ва педагогик технологиялар ҳамда тизимга тадбиқ этилаётган инновацион лойиҳаларга асосланган ҳолда таклифлар тайёрлаш; 
  •  Умумтаълим муассасаларининг замонавий алоқа тармоқларига боғланиш ҳолатларини ўрганиш ва уларни янада яхшилаш мақсадида таклифлар тайёрлаш; 
  •  тизимга оид илғор тажрибаларни ўрганади ва оммалаштиради; 
  •  ўз ходимларини тегишли хорижий ташкилотлар, муассасаларга тажриба алмашиш ва малака ошириш учун юборади.

                                                 

Scroll to Top