Ходимлар билан ишлаш бўлими

 Бўлим халқ таълими тизимини ривожлантириш ва ислоҳ қилиш,  соҳадаги давлат сиёсати ва манфаатларини намоён қилишда қуйидаги вазифаларни амалга оширади: 

  • Ходимларнинг иш вақти ҳисобини олиб бориш жадвалини тайёрлайди ва ўрнатилган тартибда бош ҳисобчига тақдим этади.
  • Кадрлар ҳақидаги буйруқлар лойиҳасини тайёрлайди ва расмийлаштиради.
  • Хизмат сафарлари буйруқларини тайёрлайди, рўйхатга олади ва ўрнатилган тартибда сақлайди.
  • Вазирлик номенклатурасидаги кадрлар заҳирасини шакллантиради ва вазирликка тақдим этади.
  • Кадрлар йўналишига оид марказнинг ички ҳужжатларини ишлаб чиқади.
  • Ходимларни ишга қабул қилишда тегишли ҳужжатларини расмийлаштиради, меҳнат шартномаларини тузади.
  • Меҳнат таътили жадвалини тузади, унга риоя қилинишини назорат қилади ва меҳнат таътилларини расмийлаштиради.
  • Ходимлар ҳисобини олиб боради ва назорат қилади.
  • Юқори ташкилотлар ҳамда бошқа идоралардан келаётган тегишли хатлар билан ишлайди, уларга ўрнатилган тартибда жавоб беради.
  • Янги тайинланган ва бошқа доимий ишга ўтказилган ходимлар учун ўрнатилган тартибда шахсини тасдиқловчи гувоҳномалар тайёрлайди, рўйхатга олади ва назоратини юритади.
  • Марказнинг йиллик ва ойлик иш режаларига таклифлар киритади.

Scroll to Top